tg-me.com/Abduqahhorov_Abduvahob/1004
Last Update:
Беморни зиёрат қилиш одоблари
1. Ният ва ихлос
• Беморни зиёрат қилиш ихлос ва савоб умидида, унинг руҳини кўтариш, дуо қилиш ниятида бўлиши керак.
• Агар бу амал орқали одамларга яхши кўринмоқчи бўлса, мақтаниш, ном чиқариш ёки моддий ёрдам олишни кўзласа, бундай ният беодоблик ва хато ҳисобланади.
• Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Амаллар ниятга боғлиқдир. Ҳар бир инсонга ниятига яраша (ажр) бор.” (Бухорий ва Муслим)
2. Қулай вақтни танлаш
• Беморга ноқулайлик туғдирмаслик учун у дам олаётган, дард қийнаётган ёки шифокорлар ташрифида бўладиган вақтда бормаслик лозим.
• Агар бемор шифохонада бўлса, аввал яқинларидан рухсат сўраб борган яхши.
3. Қисқа ва самимий учрашув
• Узоқ вақт ўтириб беморни чарчатмаслик керак. Зиёрат қисқа, лекин самимий бўлсин. Дадамлар беморни кўргани борсалар тезда қайтадилар. Бизни ҳам кўп қолиб кетишдан қайтарадилар.
4. Умидбахш сўзлар гапириш
• “ИншаАллоҳ тез орада тузаласиз”, “Бундан ҳам оғирини енгиб ўтгансиз” каби сўзлар беморга куч бағишлайди.
• Қўрқитувчи, тушкунликка туширадиган гаплардан эҳтиёт бўлиш лозим.
5. Шифо тилаб дуо қилиш
• Зиёрат чоғида бемор учун ихлос билан дуо қилиш суннат амалдир.
“Аллоҳумма ишфи фулонан шифаан ла юғодиру саҳама”
(Эй Аллоҳ, фалончига шундай шифо бергинки, унда ҳеч қандай дард қолмасин).
6. Ёқимли ва ширин таом олиб бориш
• Мева, шарбат, гул каби озода ва фойдали совғалар беморни хурсанд қилади.
• Бувим раҳматли: “Уйдаги ҳар кунлик таом(мастава, атала) билан борма, яхши ният билан кўчадан иссиқ ширин таом олиб бор”, — деб айтганлар.
7. Беморни безовда қилувчи сўз ва ҳаракатлардан сақланиш
• Касаллик ҳақида ортиқча сўроқ қилиш, бошқа беморлар билан таққослаш, “Фалончи ҳам шундай бўлиб ўлганди…” каби гаплар беморга салбий таъсир қилишидан сақланиш керак.
• Диққат, ҳурмат ва эҳтиёткорлик билан бемор олдида фаросатни ишлатиб гапириш ва ҳаракат қилиш керак.
👉 @Abduqahhorov_Abduvahob
BY Abduvahob Abduqahhorov | Blogi📝
Warning: Undefined variable $i in /var/www/tg-me/post.php on line 283
Share with your friend now:
tg-me.com/Abduqahhorov_Abduvahob/1004